• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 19/11/2016, 12:01
  • Просмотров: 611
Ўзбекистон ва Қозоғистон Самарқанд-Чимкент-Туркистон ва Чордара-Еттисой-Жиззах йўналиши бўйича автобус алоқасини жорий қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Жанубий Қозоғистон вилоятида ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-анжуманида айтиб ўтди. Утембаев шунингдек қозоқ-ўзбек агросаноат ҳудудини қуришни ҳамда нафақат Тошкент билан ҳамкорлик қилишни, балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф қилди. "Икки давлат иқлими ўхшашлиги туфайли вилоятда сабзавотчиликни ривожлантириш мумкин. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида биз Буюк ипак йўлини тиклашимиз лозим. Бу йўналишда бугунги кунда тегишли ишлар олиб борилмоқда ва ҳудудлараро автобус рейсларини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", деб айтди дипломат. Қозоғистоннинг "Хабар" телеканали маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасини 3 баробарга ошириб, 1,5 трлн тангагача етказиш мўлжалланмоқда. Бу натижага, жумладан 10 та қўшма корхона яратиш билан эришилмоқчи. "Ўзбекистонлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик соҳаларига сармоя киритишга ва Жанубий Қозоғистон вилоятидаги саноат ва махсус иқтисодий зоналарда ўз бизнесларини қуришга тайёрлар. Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қиладилар. Шунингдек, қўшма корхоналар иштирокчиларининг чегараларни кесиб ўтиши жараёнини соддалаштириш, эксперт кенгаши яратиш ва ҳудудлараро автобус рейсларини йўлга қўйишга қарор қилинган", деб маълум қилган телеканал. Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1,67 млрд долларга етган. Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистонга газ, пахта толаси, кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар ва сабзавотлар экспорт қилади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019