• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонун билан ҳимояланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 25/09/2016, 14:33
  • Просмотров: 628
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодекси ва Жиноят Кодекси янги моддалар билан тўлдирилди. Ўзгартиришлар шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи меъёрларни кўзда тутади. Кодексларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Бу ҳақда UZ24 «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарига асосланиб хабар берган. Тузатишлар 24 сентябрдан бошлаб кучга кирди. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46-моддасига кўра, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 баравардан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят Кодексининг 141-моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади. Оғир оқибатларга олиб келган, ғаразли мақсадда ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган шундай ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 100 дан 200 баробаригача жарима ё 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш чоралари қўлланилади. Шундай ҳаракатларни содир этган шахс айбига иқрор бўлиб, жабрдийда билан ярашган ва етказилган зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019