• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Ўзбекистонлик ҳунарманд 3D-дарвозалар тайёрлашни йўлга қўйди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 26/01/2016, 01:36
  • Просмотров: 2115
Ўзбекистон – истеъдодларга бой мамлакат. Ота-боболаримиздан мерос қолиб келаётган ижодкорлик, янгиликка, бунёдкорликка интилиб яшаш ҳисси тошкентлик якка тартибдаги тадбиркорлар Ғайрат Собировни ҳам четлаб ўтмаган. Доимо изланишда бўлган чилангар-ҳунарманд Ўзбекистонда илк маротаба 3D кўринишидаги-дарвоза ҳамда эшиклар тайёрлашни йўлга қўйди. Ҳунарманднинг ҳар бир маҳсулотини ноёб ва такрори йўқ санъат асари деб аташ мумкин. Миллийлик ва замонавийлик руҳи қоришиб кетган эшик ва дарвозалар ёнидан ўтар экансиз, улардаги безак ва тасвирлар гўёки ташқарига бўртиб ёки ичкарига кириб тургандек таассурот уйғотади. Тадбиркорнинг юксак бадиий дид билан тайёрланган турли хилдаги нақшинкор панжаралари ҳам эътиборингизни ўзига тортиши аниқ. Совуқ ва ҳиссиз темир ҳунарманднинг қўлида кўз ўнгингизда гул очаётган чаманга айланса, беихтиёр унинг маҳорати ва иқтидорига таҳсин айтасиз. Қуйида Ғайрат Собиров томонидан тайёрланган ана шундай маҳсулотлар тасвирларини эътиборингизга ҳавол этамиз. Кўринг ва баҳра олинг, маъқул келса уларга буюртма ҳам беришингиз мумкин. Буюртма учун тел. +998 90 969 91 99

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Yangiliklar O'zbekiston
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019