• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

ЎзДЖТУда британиялик мутахассислар иштирокида инглиз тилини ўқитишга бағишланган конференция бошланди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 09/12/2015, 18:54
  • Просмотров: 760
Бугун, 9 декабрь куни Британия Кенгаши, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий инновацион маркази билан ҳамкорликда тил ўрганиш кўникмаларини баҳолаш соҳаси мутахассислари учун "Замонавий баҳолаш методлари" бўйича Миллий конференциянинг очилиш маъросими бўлиб ўтди. Анжуман Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан, Британия Кенгаши директори Марк Кросси ва мутахассислар Ричард Вест ҳамда Жейми Данлилар иштироки билан старт олди. Инглиз тилини ўқитиш ва билимларни баҳолаш бўйича тренинглар 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтади. Ундан ташқари, 11-16 декабрь кунлари халқаро ва миллий стандартларга асосан инглиз тили билим ва кўникмаларини баҳолаш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур тренингларда инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасалари, ўрта-махсус таълимда фаолият юрутувчи инглиз тили ўқитувчилари ва Давлат тест маркази вакиллари иштирок этади. Семинарларда иштирокчилар инглиз тилини баҳолашда янги бўлган " Aptis" дастури имкониятлари билан танишиб чиқадилар. Режага кўра, амалий машғулотлар натижаси ўлароқ, иштирокчилар тренер сифатида мамлакатдаги ўқув юртларига маслаҳат бериш ва босқичли семинарлар ўтказиш орқали "Замонавий баҳолаш методлари"ни тарғиб этишади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019