• Bosh Saxifa
  • Music
  • Klip
  • Yangiliklar
  • Foto
  • Mobil Turi

    Menu
  • Bosh Saxifa
  • Uzbekcha Taronalar
  • Evro Taronalar
  • Yosh Yulduzlar
  • Klip
  • Uzbek Kino
  • Mobil Turi
Мини-Профил

Логин:
Пароль:
Parol Unutdim ! Забыл пароль | Регистрация
0

Жанубий Кореяда аномал иссиқликдан 7 киши вафот этди

  • Опубликовал: Murodbek2818484
  • Дата: 05/08/2016, 23:06
  • Просмотров: 531

Жанубий Кореяда 24 июлдан 3 августгача бўлган давр ичида аномал иссиқликдан камида 7 киши вафот этди. Бу ҳақда Кореянинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилди.   

"7 киши вафот этди, иссиқ уришдан жабрланган 411 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди", дейилмоқда хабарда. Ҳаммаси бўлиб жорий йилда иссиқликдан 909 киши жабр кўрган. Ўтган йили бу кўрсаткич 705 кишини ташкил қилганди.

Сеулда соядаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 36 градусга, бошқа бир қаторларда 37 градусга етди. Тахмин қилинишича, бу ҳудудларда ҳарорат бир неча кун давомида 35 градусдан пастга тушмайди. Жанубий Кореянинг аксарият ҳудудида ҳаттоки тунги вақтлар ҳам енгиллик келтирмаяпти – куннинг тунги қисмида ҳарорат 18 кундан бери 25 градусдан пастга тушмаяпти.   

Бу орада об-ҳаво мутахассислари мамлакатда янада иссиқроқ бўлиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда, Хитой ва Россиядан иссиқ ҳаво оқими келиши кутилмоқда. 

Шу муносабат билан шифокорлар соат 11 дан 14 гача кўчага чиқмасликни, тез-тез ювиниб туришни ва кўпроқ совуқ сув ичишни тавсия қилишмоқда. Шунингдек, спиртли ичимликлар ва таркибида кофеин моддаси бўлган ичимликларни истеъмол қилмаслик ҳам тавсия қилинмоқда


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • Категория: Jaxon Yangiliklari
  • Вернуться

Коммент

    Всего комментариев: 0
    Войдите:
    avatar
    Наверх Большая коллекция популярных жанров русских, узбекских mp3. Лучшие клипы за год 2018 2019